Logo

Ўзбекистон элчиси Черногория Бош вазирининг ўринбосари – қишлоқ хўжалиги вазири билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Ноябрь 27, 2024. 16:13 • 36 сония

180
Ўзбекистон элчиси Черногория Бош вазирининг ўринбосари – қишлоқ хўжалиги вазири билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

ПОДГОРИЦА, 27 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Черногория Бош вазирининг ўринбосари – қишлоқ хўжалиги вазири Владимир Ёкович билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Черногория ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар бу борада амалга оширилмаган салмоқли салоҳият мавжудлигини қайд этишди.

Ўзаро манфаатли барча устувор йўналишларда иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар кўриш бўйича келишувга эришилди.   

Мулоқот чоғида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

Черногория томони мамлакат бозорига Ўзбекистон сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари импортини кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

Давлатларимиз ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг жадаллашиши икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаши ва ўзаро манфаатли ривожланишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш