Logo

Ўзбекистон элчиси Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг янги тайинланган бош котиби билан истиқболдаги режаларни муҳокама қилди

Октябрь 01, 2025. 11:29 • 44 сония

85
Ўзбекистон элчиси Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг янги тайинланган бош котиби билан истиқболдаги режаларни муҳокама қилди

ЛОНДОН, 1 октябрь. /"Дунё" AA/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) янги тайинланган бош котиби Милица Делевич билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё"АА мухбири.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги муносабатлар изчил равишда кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий йилда юртимизда амалга оширилаётган лойиҳаларга 1,1 миллиард евро жалб қилиш режалаштирилган бўлиб, унинг катта қисми хусусий секторни қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, мулоқот чоғида банк томонидан Ўзбекистонда эътибор қаратилаётган устувор йўналишлар сифатида, инфратузилмани модернизация қилиш, энергия самарадорлиги дастурлари, жумладан "яшил" энергетика, аёллар тадбиркорлиги, кичик ва ўрта корхоналар учун имкониятларни кенгайтириш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш кабилар алоҳида қайд этилди.

Учрашув якунида, ўзаро ҳамкорликни изчил давом эттириш ва келишувлар ижросини мувофиқлаштириб бориш мақсадида мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш юзасидан келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш