Ўзбекистон ва Покистон қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчилари қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини келишиб олди
Май 26, 2025. 07:14 • 2 дақ
• 197
ИСЛОМОБОД, 26 май. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида "AgroTech Klaster" масъулияти чекланган жамияти вакилларининг Покистоннинг Лаҳор шаҳрига ишчи сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон вакиллари сафар давомида Покистон қишлоқ хўжалиги техникаси, трактор ишлаб чиқарувчи компаниялари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказилди. Уларда Ўзбекистон ва Покистон етакчиларининг Тошкентдаги олий даражали учрашувида эришилган соҳага оид келишувларни амалга ошириш, ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон делегацияси аъзолари, шунингдек, Покистон Саноат ва ишлаб чиқариш вазирлиги, "Millat Tractors", "Al-Ghazi Tractors", "Покистон автомобиль ва қишлоқ хўжалиги учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчилар уюшмаси", "Hamza Wazir Tractors", "Buraq tractors" каби етакчи трактор компанияларининг ишлаб чиқариш қувватлари ва қўлланиладиган технологиялар билан жойида танишди.
"AgroTech Klaster" МЧЖ томонидан ишлаб чиқариладиган трактор ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникалари тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда уларнинг афзалликлари, техник кўрсатгчилари тўғрисида ҳамкор томонни қизиқтирган саволлар бўйича атрофлича маълумотлар берилди.
Музокаралар чоғида икки томонлама манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, трактор ва турли қишлоқ хўжалиги техникаларини Ўзбекистон ва Покистонда биргаликда ишлаб чиқариш имкониятлари муҳокама қилинди.
Мамлакатимиз делегацияси вакиллари, шунингдек, Покистон машинасозлик, жумладан трактор воситалари ва қишлоқ хўжалиги техникалари бозорига оид маркетинг маълумотлари, маҳаллийлаштириш даражаси, соҳага оид қонунчилик талаблари билан ҳам батафсил танишди.
Музокаралар натижасида 50-85 от кучига эга бўлган, икки давлат иқлимига мослаштирилган тракторларни ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларини ҳамда улар учун эҳтиёт қисмларни биргаликда ишлаб чиқаришни илгари суриш, маҳсулотлар нархини оптималлаштириш масалаларида келишувларга эришилди.
Ўзаро мулоқотни давом эттириш, "AgroTech Klaster" МЧЖ фаолияти билан жойида танишиш, янги истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш учун Покистоннинг қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистонга таклиф этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи