Logo

Польша компанияси Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари ва чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириши мумкин

Август 23, 2025. 15:45 • 55 сония

70
Польша компанияси Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари ва чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириши мумкин

ВАРШАВА, 24 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари "New Energy Transfer Group" ва "Gulf Energy Efficiency" компаниялари бош директори Александра Видух билан учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар давомида Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари, қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни қайта ишлаш, канализация тизимларини самарали бошқариш, қишлоқ ва сув хўжалиги, хусусан балиқчилик соҳаларида ўзаро манфаатли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.


Учрашув якунида 2025 йил сентябрь ойида компания делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.


"New Energy Transfer Group" Польшада сувни тозалаш ва энергия самарадорлиги соҳасида фаолият юритади. Компания ўзининг 30 йилдан ортиқ тажрибасига таянган ҳолда, инновацион технологияларни ихтиро қилиш ва ривожлантириш, муҳандислик ва консалтинг хизматлари кўрсатиш билан бирга ишлаб чиқариш, харид, қурилиш, эксплуатация ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳам самарали ечимларни тақдим этади.


Компания Польша, Италия, Испания, Португалия, Хорватия, Саудия Арабистони, Туркия, БАА, Қатар, Кувайт, Индонезия ва Малайзияда 100 миллион АҚШ долларидан зиёд умумий қийматга эга бўлган 60 га яқин йирик лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш