Ўзбекистон ва Польша автотранспорт воситалари эҳтиёт қисмларини биргаликда ишлаб чиқариш имкониятларини муҳокама қилмоқда
Август 17, 2025. 10:58 • 42 сония
• 104
ВАРШАВА, 17 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида "Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Даврон Хидоятов ва Польша Автомобиль саноати уюшмаси президенти Якуб Фариш ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар давомида илғор тажриба ва технологиялар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда икки мамлакат корхоналари ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар ўз ташкилотларининг мақсад ва вазифалари ҳамда Ўзбекистон ва Польша автомобиль саноати салоҳияти ҳақида фикр алмашдилар. Ҳар икки мамлакатда автотранспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун катта имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.
Музокаралар якунида "Ўзавтосаноат" АЖ раҳбариятининг Польшага ва Польша Автомобиль саноати уюшмаси раҳбариятининг Ўзбекистонга амалий сафарларини ташкил этиш ҳамда автокомпонент ишлаб чиқарувчилар ва инвесторлар иштирокида бизнес-форум ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди