Миср Ўзбекистонда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтиради
Февраль 28, 2025. 09:02 • 28 сония
• 202
ҚОҲИРА, 28 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Миср озиқ-овқат саноати палатаси раиси ўринбосари Амал Самир билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда озиқ-овқат маҳсулотлари саноати йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш, биргаликда ишлаб чиқариш ва экспорт-импортни ташкил қилиш масалалари кенг муҳокама этилди.
Миср томони мамлакатимизда етиштириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, хусусан мева-сабзавот ва қуруқ мевалар экспортини янада кенгайтириш имкониятларига қизиқиш билдирди.
Ўзбекистондаги турдош компаниялар билан шериклик алоқаларини ўрнатиш мақсадида икки давлат тадбиркорлик субъектлари иштирокида онлайн учрашув ташкил қилишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади