Logo

Наманган ва Жиззах вилоятларида замонавий йирик асаларичилик марказлари ташкил этилади

Февраль 24, 2025. 16:25 • 43 сония

113
Наманган ва Жиззах вилоятларида замонавий йирик асаларичилик марказлари ташкил этилади

ҚОҲИРА, 24 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Мисрнинг Танта провинциясида жойлашган "Al-Aseal" асал ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Дастлаб корхона раҳбари Фатхи Бехейри билан музокара ўтказилди. Унда Наманган ва Жиззах вилоятларида асал заводини ташкил инвестициявий лойиҳасини амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Жумладан, қурилиши режалаштирилаётган бинолар, асални қайта ишлаш, тозалаш ва бойитиш тизими бўйича режалар кўриб чиқилди.

Музокаралардан сўнг асални қайта ишлаш ва қадоқлаш маркази ҳамда асал йиғиш даласига экскурсия уюштирилди. Дипломатлар яратилган шароитлар ва ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишди.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда ташкил этиладиган асаларичилик марказига ривожланган давлатлардан энг замонавий, тўлиқ автоматлаштирилган ускуналар олиб келинади. Бунинг натижасида ҳар куни инсон омилини камайтириш орқали бир неча тонна асал ишлаб чиқарилиши ва кейинчалик Марказий Осиё минтақасида мақбул нархларда сотилиши кутилмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш