Logo

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида Россия бизнес ҳамжамияти вакиллари ва топ-менежерлари билан мулоқот ташкил этилди

Ноябрь 14, 2024. 11:32 • 53 сония

144
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида Россия бизнес ҳамжамияти вакиллари ва топ-менежерлари билан мулоқот ташкил этилди

МОСКВА, 14 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Россиянинг йирик ишбилармонлари ҳамжамияти ҳамда топ-менежерларини бирлаштирган "Биринчилар клуби" аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Таъкидлаш керакки, 2017 йил апрель ойида ташкил этилган "Биринчилар клуби" бугунги кунда Россия бизнес ҳамжамиятининг 900 дан ортиқ аъзоларини ва ушбу мамлакат бозорининг 26 та соҳаси етакчилари бўлган топ-менежерларни бирлаштирган.


Клубнинг асосий мақсади ишонч маконини яратиш, бизнеснинг мураккаб муаммоларини очиқ мулоқот орқали ҳал этиш, қўшма лойиҳаларни амал ошириш ва бизнеснинг ўсиши ҳам ривожланиши учун янги имкониятлар очишдан иборат.


Мулоқот давомида тадбиркорлик ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг ўрни, Ўзбекистон бозори салоҳияти, икки мамлакат ишбилармонлари учун очилаётган имкониятлар муҳокама қилинди.


Мамлакатимизнинг инвестициявий ва сайёҳлик салоҳияти, Ўзбекистон ҳудудларининг сармоявий жозибадорлигига оид тақдимотлар ўтказилди.


Ўзбекистон-Россия савдо-иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари, жумладан, қўшма бизнес лойиҳаларни амалга ошириш, қўшма корхоналарни кўпайтириш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.


 "Биринчилар клуби" экспертлари ўз навбатларида, Ўзбекистон ва Россияда бизнеснинг ривожланаётган тармоқлари, жумладан логистика, IТ ва инвестиция соҳаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш