Logo

Равалпинди шаҳрида Покистоннинг йирик транспорт-логистика компаниясининг Ўзбекистон билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ноябрь 17, 2024. 13:26 • 2 дақ

369
Равалпинди шаҳрида Покистоннинг йирик транспорт-логистика компаниясининг Ўзбекистон билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

РАВАЛПИНДИ, 17 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Алишер Тухтаев Покистоннинг Равалпинди шаҳрида "National Logistics Corporation" (NLC) транспорт-логистика компанияси раҳбари Фаррух Шаҳзад Рао билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида иқтисодий муносабатлар даражасини юксалтириш, савдо ҳажмини ошириш, товарлар номенклатурасини кенгайтириш, шунингдек, логистика, божхона текширувлари ва товарларни ўз вақтида етказиб бериш механизмларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида икки мамлакат раҳбарларининг келишувларини амалга оширишни таъминлаш мақсадида, компания Тошкентдаги офисини янада ободонлаштириш, Термиздаги "Халқаро Карго маркази" ҳудудидаги омборни кенгайтириш ва янги логистика марказини ташкил этиш устида иш олиб бораётгани маълум қилинди.

"Биз Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилаётган минтақавий боғлиқлик ташаббусини қўллаб-кувватлаймиз. Олий даражадаги икки томонлама келишувлар ижроси доирасида компаниямиз мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар алоқаларини янада мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ўзбекистон Покистон учун қулай логистик хаб ҳисобланади. Стратегик ҳамкоримизнинг транспорт-транзит имкониятларидан фойдаланган ҳолда МДҲ ва Европа мамлакатларига чиқиш, юк ташувлари географиямизни кенгайтириш бугунги кунда компаниямиз олдида турган асосий мақсад ҳисобланади", – деб таъкидлади Фаррух Шаҳзад Рао.

Учрашув якунида компаниянинг Ўзбекистондаги ҳамкорлари орқали Марказий Осиё ва қўшни минтақаларга транспорт-логистика операцияларини кенгайтириш ҳамда янги бозорларга чиқиш бўйича келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш