Франция компанияси Ўзбекистонда юқори сифатли полиэтилен маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қўшма корхона очиш ниятида

Январ 22, 2025. 12:44 • 2 дақ

138
Франция компанияси Ўзбекистонда юқори сифатли полиэтилен маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қўшма корхона очиш ниятида

ПАРИЖ, 21 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Нодир Ғаниев Франциянинг "Elydan" компаниясининг Халқаро ҳамкорлик бўйича директори Пьер Мершерз билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда Яккабоғ-Қарши магистрал сув қувурларини қуриш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш ҳамда мамлакатимизда юқори зичликдаги ва сифатли полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Пьер Мершерз "Elydan" компаниясининг Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга қизиқиши юқорилигини таъкидлади. Унинг айтишича, компания раҳбарияти Франциянинг "Eiffage" компанияси томонидан амалга оширилаётган Яккабоғ-Қарши магистрал сув қувурларини қуриш ва мавжуд сув тақсимлаш иншоотларини реконструкция қилиш лойиҳасида иштирок этаётганидан мамнун.

Шунингдек ўқинг

"Иккинчи босқичда "Elydan" компанияси томонидан Ўзбекистонда юқори сифатли полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона очиш ва маҳсулотлар экспортини Марказий Осиё ҳамда МДҲ мамлакатлари бозорига йўлга қўйиш режаси ишлаб чиқилмоқда", деди Пьер Мершерз.

Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари аниқлаш ва Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш