Logo

Қатарга ҳамдардлик: Ўзбекистон ТИВ Мисрдаги ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар муносабати билан чуқур қайғу билдирди

Октябрь 12, 2025. 18:12 • 27 сония

102
Қатарга ҳамдардлик: Ўзбекистон ТИВ Мисрдаги ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар муносабати билан чуқур қайғу билдирди

Миср Араб Республикасининг Шарм аш-Шайх шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Қатар Давлати Амири Девони ходимларидан уч нафари фожиали тарзда ҳалок бўлди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги аянчли ходиса ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганини маълум қилди.

"Қатар Давлати Ҳукуматига ва халқига, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз. Шунингдек, ушбу ҳодисада жароҳат олганларга тезроқ соғайиб кетишларини тилаймиз" - деб ёзиб қолдирган ТИВ матбуот хизмати раҳбари А.Бурханов

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш