Қирғизистон ОАВ: Ўзбекистоннинг ТДТ давлатлари билан 2023 йилда юк ташиш ҳажми 15,5 миллион тоннани ташкил этди
Ноябрь 05, 2024. 18:56 • 2 дақ
• 187
БИШКЕК, 5 ноябрь. /"Дунё" АА/. Қирғизистоннинг оммабоп "Аlliance-press.kg" ахборот-таҳлил агентлиги порталида "ТДТга аъзо мамлакатлар билан халқаро транспорт алоқалари жадал ривожланиб бормоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда Транспорт ва коммуникация соҳасидаги ўзаро боғлиқликни таъминлаш иқтисодий алоқаларнинг янада тараққий этиши ва ТДТга аъзо мамлакатлар ҳамда минтақаларнинг умумий ривожланишида муҳим ўрин тутиши таъкидланган.
"Айни шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда 2021 йил 12 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг 8-саммитидаги нутқида транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни тизимли асосда йўлга қўйиш зарурлигига эътибор қаратган эди. Давлат раҳбари ўз нутқида таъкидлаганидек, туркий халқлар яшаб келган минтақалар минг йиллар давомида Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жануб ўртасида транспорт ва савдо кўприги вазифасини бажарган", – дейилган мақолада.
Бугун дунёда кузатилаётган вазият транспорт-коммуникациялари соҳасини ривожлантириш ва ташқи савдо юклари ташилувчи маршрутларни диверсификация қилишда умумий ёндашувларни талаб этмоқда. Мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда муқобил транспорт йўналишларини ривожлантириш, ТДТга аъзо мамлакатлар ва минтақа давлатлари билан ҳамкорликда халқаро юк ташувлари жараёнларини янада енгиллаштириш, рақамли технологияларни соҳада жорий қилиш ва минтақанинг транзит салоҳиятини ошириш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бунинг натижасида ҳозирги кунда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар жадал ривожланиб бормоқда. "Хусусан, ўтган йилда Ўзбекистоннинг ТДТга аъзо мамлакатлар билан ташқи савдо айланмаси 10 миллиард долларни ташкил этди. Шундан экспорт ҳажми 3,6 миллиард долларни, импорт ҳажми 6,4 миллиард долларни ташкил этди", – деб ёзган Қирғизистон ОАВ.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг ТДТ давлатлари билан 2023 йил экспорт-импорт юк ташиш ҳажми 15,5 миллион тоннани ташкил этган бўлиб, бу Ўзбекистоннинг умумий халқаро юк ташиш ҳажмидаги 24 фоиз улуши ҳисобланади.
ТДТ доирасида Ўзбекистоннинг энг йирик ҳамкори Қозоғистон бўлиб, умумий юк ташувлардаги улуши 72 фоизни (11,2 миллион тонна) ташкил этади. Иккинчи асосий улуш Қирғизистон давлатига тўғри келиб 3,3 миллион тонна (21 фоиз) ташкил этди. Озарбайжон билан ташишлар 69,5 минг тонна Туркия давлати билан эса 937,8 минг тоннага етди.
Ўзбекистоннинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар билан ўзаро товар айланмаси 2023 йил давомида 8,7 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.
"Ушбу тузилма доирасида транспорт соҳасида эришилган энг йирик келишувлар 2022 йил 11 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти 9-саммитида имзоланган "Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида халқаро қўшма юк ташиш тўғрисида"ги битим ва "Транспорт алоқалари дастури" ҳисобланади", – деб хабар қилган "Аlliance-press.kg".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида
“AJP” нашри: 2025 йилдан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди