"Asdaa Oman" газетаси: 2017-2023 йилларда Ўзбекистоннинг умумий экспорти 120 миллиард долларни ташкил этди
Ноябрь 27, 2024. 12:50 • 2 дақ
• 129
МАСКАТ, 27 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўмоннинг "Asdaa Oman" электрон газетасида "Ўзбекистон ўзининг маҳсулотларини 115 давлатга экспорт қилмоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда республикада "Ўзбекистон-2030" стратегиясида белгиланган мақсадларга – экспортдаги хусусий сектор улушини 60 фоизга оширишга қатъий амал қилган ҳолда экспорт тизимли равишда қўллаб-қувватланмоқда, деб таъкидланган.
2017-2023 йилларда Ўзбекистоннинг умумий экспорти 120 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Биргина 2023 йилда экспорт 24 миллиард долларга етди, бу 2017 йилга нисбатан 64 фоизга ўсди.
Охирги олти йилда Ўзбекистон экспорт етказиб бериш географиясини яна 33 та янги давлатни қамраб олган ҳолда кенгайтириб, умумий ташқи бозорлар сонини 115 тага етказди. Бугунги кунда Ўзбекистон маҳсулотлари Перу, Панама, Мексика, Доминикан, Аргентина ва Албания, Сербия, Финляндия, Люксембург ва бошқа мамлакатлар бозорларига биринчи марта кирди.
Қайд этилганидек, сўнгги йилларда экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизими корхоналарни экспорт фаолиятига жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Масалан, ўтган йили 3 мингга яқин маҳаллий корхона экспорт фаолиятига қўшилди. Жорий йилнинг январь-октябрь ойлари давомида 2 минг 450 та корхона илк бор ташқи бозорга чиқиб, жами 1 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилди.
Бу борадаги кенг қамровли ишларнинг яна бир муҳим элементи – қулай тартибга солиш муҳитини яратишдир.
Мақола хулосасида, "Умуман олганда, Ўзбекистонда экспортни қўллаб-қувватлашга қаратилган жорий ислоҳотлар 2030 йилгача бўлган миллий стратегияда белгиланган мақсадларга эришишга ишонч билан йўл очмоқда", – деб ёзилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“The Financial Times”: Ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар жаҳон шахмат майдонини забт этмоқда
Кувайт ОАВ: Ўзбекистон туристлар учун жозибали мамлакатга айланмоқда