7-11 июль кунлари Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бўлиб ўтади

Июль 06, 2026. 09:16 • 2 дақ

97
7-11 июль кунлари Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бўлиб ўтади

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 6 июль. /“Дунё” АА/. 7-11 июль кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида “Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва маърифат йўли” номли биринчи Халқаро ислом форуми бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири “Russia News” ахборот порталига таяниб.

Тадбир Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ICESCO) томонидан ташкил этилмоқда.

Форум ислом олами вакиллари учун халқаро мулоқот майдонига айланади. Унинг ишида турли мамлакатлардан етакчи олимлар, маънавий пешволар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, университетлар, музейлар, кутубхоналар ва гуманитар институтлар вакиллари иштирок этади.

Шунингдек ўқинг

Ислом цивилизациясининг жаҳон илм-фани, таълими, маданияти, фалсафаси, санъати ва маънавий мероси ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек, цивилизациялараро ҳамкорлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш масалалари муҳокаманинг асосий мавзулари бўлади.

Форум дастуридан ялпи мажлислар, халқаро илмий конференциялар, дунёнинг етакчи олимлари ва дин арбоблари билан учрашувлар, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф, ислом санъати, хаттотлик ва қўлёзма мероси кўргазмалари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот брифинглари ўрин олган.

Таъкидлаш жоизки, форум ислом маданий ва илмий меросини асраб-авайлаш ҳамда оммалаштириш борасидаги кенг кўламли ишлар доирасида ўтказилмоқда. Тошкент шаҳрида 2026 йил март ойида ислом дунёсининг энг йирик гуманитар ва маърифий лойиҳаларидан бири бўлган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази очилган эди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш