“Eurasia Magazine”: Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли минтақавий савдони янги босқичга чиқармоқда
Май 24, 2026. 13:55 • 2 дақ
• 81
БУДАПЕШТ, 24 май. /“Дунё” АА/. Венгриянинг “Eurasia Magazine” журналида “Туркий маконнинг транзит салоҳияти: интеграциялашаётган иқтисодиёт ва янги логистик ечимлар” сарлавҳали таҳлилий мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мақолада XXI асрда глобал иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши Европа ва Осиёни боғловчи муҳим геоиқтисодий минтақада жойлашган Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо мамлакатлар ўртасидаги транспорт ҳамкорлигининг стратегик аҳамиятини янада ошираётгани таъкидланган.
Қайд этилишича, ТДТ давлатлари Ўзбекистоннинг асосий савдо шерикларидан ҳисобланиб, 2023 йилда улар билан юк ташиш ҳажми 17,5 миллион тоннани (мамлакат экспорт-импорт ташувларининг қарийб 38 фоизини) ташкил этган
Нашр Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли лойиҳасига билан интеграция қилиш ташаббуси ТДТга аъзо давлатлар томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланганига алоҳида эътибор қаратган.
Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли юк ташиш масофасини 900 километрга, етказиб бериш вақтини эса 7-8 кунга қисқартириб, Шарқ билан Ғарбни боғловчи энг қисқа йўлга айланди.
Журналда ёзилишича, бугунги кунда Ўзбекистон ўз юкларини Боку порти орқали Марказий йўлак бўйлаб ташиш ҳажмини 1,2 миллион тоннадан яқин истиқболда 1,5 миллион тоннага етказишни режалаштирмоқда. Бунинг учун ТДТ доирасида инфратузилмаларни модернизация қилиш ва божхона тарифларини оптималлаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Айни пайтда глобал таъминот занжирларини диверсификация қилиш ва ягона транзит тармоғини шакллантиришда ташкилотга аъзо давлатларнинг мавқеи сезиларли даражада мустаҳкамланиб бормоқда.
Мақола хулосасида ТДТ маконида логистика жараёнларини рақамлаштириш борасидаги лойиҳаларга юқори баҳо берилган. Хусусан, аъзо давлатлар ўртасида рухсатномалар алмашишнинг электрон тизими ҳамда Озарбайжон билан “e-TIR” тизими йўлга қўйилгани, “рақамли божхона йўлаги” каби инновацион ечимларнинг жорий этилиши туркий давлатлар ўртасида ягона транспорт маконини яратиш ва уларнинг Евроосиё тизимидаги рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилаётгани эътироф этилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

“The Times of Central Asia”: Ўзбекистон акциялари Лондон ва Тошкент биржасида жойлаштирилди



