"Bernama" АА: Ўзбекистонда малайзиялик ҳамкорлар билан 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқ қийматга эга бўлган 40 дан ортиқ лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган
Сентябрь 14, 2025. 08:31 • 2 дақ
• 135
КУАЛА-ЛУМПУР, 14 сентябрь. /"Дунё" АА/. Малайзиянинг "Bernama" ахборот агентлиги "Малайзия Ўзбекистоннинг минтақадаги муҳим ҳамкори" сарлавҳали мақолани эълон қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан ўтказилган қабул маросими тафсилотлари қаламга олинган.
"Элчи Каромиддин Гадоев Малайзия 1991 йилда Ўзбекистон мустақиллигини тан олган биринчи давлатлардан бири бўлганини, икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 21 январда ўрнатилганини таъкидлади, – дейилган нашрда. – Давлатлар ўртасидаги муносабатлар 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқ қийматга эга бўлган қўшма лойиҳалар ва юқори даражадаги фаол алоқалар билан янги даражага кўтарилмоқда".
Ўзбекистон расмий вакили, шунингдек, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги олий даражадаги мулоқот ва парламентлараро алмашинувлар сезиларли динамикага эга бўлганини қайд этди.
Нашрда маълум қилинганидек, 2024 йил май ойида 16 йиллик танаффусдан сўнг Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Ўзбекистонга ташриф буюрди. 2025 йил февраль ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Малайзияга ташрифи амалга оширилди. Бу Ўзбекистон Президентининг йигирма йил ичида Малайзияга биринчи ташрифи бўлди.
"Мазкур тарихий ташрифлар ва эришилган келишувлар икки мамлакат муносабатларида янги саҳифа очди", – дейилган нашрда.
Мақолада Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги савдо ва инвестицияларнинг барқарор ўсиши алоҳида қайд этилган.
Материал якунида "Ҳозирги кунда Ўзбекистонда малайзиялик ҳамкорлар билан 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқ қийматга эга бўлган 40 дан ортиқ лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган", – дея урғуланган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“The Financial Times”: Ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар жаҳон шахмат майдонини забт этмоқда
Кувайт ОАВ: Ўзбекистон туристлар учун жозибали мамлакатга айланмоқда