Logo

2027 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистонни боғловчи янги темир йўл тармоғи ишга туширилади

Январ 05, 2025. 07:34 • 43 сония

201
2027 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистонни боғловчи янги темир йўл тармоғи ишга туширилади

ОСТОНА, 5 январь. /"Дунё" АА/. Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 2027 йилда янги темир йўлнинг ишга туширилиши икки томонлама юк ташиш ҳажмини ошириш имконини беради, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Казинформ" халқаро ахборот агентлиги маълумотларига кўра, янги темир йўл линиясининг қурилиши мавжуд Сариоғаш-Тошкент участкасидан юкларни янги тармоққа йўналтириш, Сариоғаш станциясини енгиллаштириш ва экспорт жўнатмаларини ошириш имконини яратади.

"Мазкур режани татбиқ қилиш мақсадида "Самрұқ-Қазына" фондининг "Қазақстан темір жолы" (ҚТЖ) портфель компанияси томонидан қиймати 286 миллиард тенге ($1 – 523,95 тенге) бўлган инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда, - деб ёзади Агентлик ҚТЖ матбуот хизмати маълумотига таяниб. - Бугунги кунга қадар 203 километрлик темир йўлнинг 100 километрга яқин қисми йиғилиб, лойиҳани амалга ошириш учун 46 бирлик йўл қурилиш техникаси ва 70 дан ортиқ киши жалб қилинган".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш