Logo

Орол денгизи тубида амалга оширилаётган "яшил" лойиҳалар АҚШ оммавий ахборот воситалари нигоҳида

Июнь 02, 2024. 09:08 • 2 дақ

118
Орол денгизи тубида амалга оширилаётган "яшил" лойиҳалар АҚШ оммавий ахборот воситалари нигоҳида

ВАШИНГТОН, 2 июнь. /"Дунё" АА/. АҚШдаги "Мongabay" веб-сайтида Ўзбекистон ҳукумати томонидан Орол денгизининг қуриган тубида амалга оширилаётган "яшил" лойиҳаларга бағишланган мақола мақола жойлаштирилди , деб хабар бермоқда "Дунё"АА мухбири.



Мақолада муаллиф ўқувчиларни Орол денгизи инқирози ва Ўзбекистон ҳукуматининг ушбу экологик офатнинг зарарли таъсирини юмшатиш борасидаги ҳаракатлари билан таништирган.

"Бир пайтлар Ўзбекистон ва Қозоғистон учун муҳим сув манбаи бўлган Орол денгизи бугун бутунлай чекинди, унинг ўрнига Ором қум пайдо бўлди. Ундан кўтарилаётган зарарли туз ва чанг эса маҳаллий аҳоли саломатлиги ва қишлоқ хўжалигига жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда", – дейилади нашрда.

Бунга жавобан Ўзбекистон ҳукумати Орол денгизининг қуриган тубида шу кунга қадар 1,7 миллион гектар майдонда ўрмонзорлар барпо этди. 2024 йилда эса яна 200 минг гектар майдонда янги ўрмонзорлар барпо этиш режалаштирилган. Лойиҳанинг асосий мақсади қум бўронларини камайтириш, маҳаллий экотизимни яхшилаш ҳамда саксовул ва бошқа чўл турлари каби қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар экишдан иборат.

Шу аснода, эрозияни секинлаштириш, атмосферадаги қум ва туз миқдорини камайтириш орқали ҳаво сифатини яхшилаш, маҳаллий аҳолининг турли касалликларга чалинишининг олди олинмоқда.

Қайд этилишича, ўрмонларни барпо этиш лойиҳаси маҳаллий аҳоли учун ҳам янги иқтисодий имкониятларни яратмоқда.

"Ўзбекистондаги ушбу лойиҳа экологик инқирозларга қарши курашиш ва маҳаллий аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш учун табиатга асосланган ечимлардан фойдаланиш муҳимлигини кўрсатди. Ресурслардан инновацион фойдаланиш муҳим экологик ва ижтимоий фаровонликни таъминлашга хизмат қилади", – деб ёзган мақола муаллиф ўз хулосасида.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш