Logo

2026 йилда Ўзбекистон ҳукумати яна 1 миллион кишини иш билан таъминламоқчи

Январ 28, 2026. 11:15 • 56 сония

344
2026 йилда Ўзбекистон ҳукумати яна 1 миллион кишини иш билан таъминламоқчи

ОСТОНА, 29 январь. /“Дунё” АА/. 2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонда 4 мингта кам таъминланган оилага тут етиштириш ва пиллачиликни ривожлантириш учун 10 йил муддатга 50 сотихдан ер бепул берилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “inbusiness.kz” ахборот агентлигига таяниб.

Таъкидланишича, давлат кўчатлар, шпалерлар ва томчилатиб суғориш харажатларининг бир қисмини қоплаб беради. Ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун субсидиялар ва фоизсиз ссудалар ажратади.

“Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йилда мамлакат иқтисодиёти 7,7 фоизга ўсгани, ЯИМ 147 миллиард доллар бўлгани, инвестициялар 43 миллиард долларга ошгани, экспорт қарийб 34 миллиард долларга етганини маълум қилди. Бир йил ичида 366 минг оила камбағалликдан чиқарилди, камбағаллик даражаси 5,8 фоизга тушди”, дея маълумот келтирилган материалда.

Ислоҳотларда асосий роль маҳаллаларга берилмоқда: ҳокимлар аҳоли бандлиги ва даромадлари учун шахсан жавобгар бўлади, лойиҳа гуруҳлари ташкил этилиб, фермерларнинг устоз-шогирд тизими жорий этилмоқда.

Мақолада қайд этилишича, шароити оғир маҳаллаларда қуёш электр станциялари барпо этилади ва улардан тушадиган даромад аҳоли эҳтиёжларига йўналтирилади.

“2026 йилда ҳукумат яна 1 миллион кишини иш билан таъминлаш, 181 минг оилани камбағалликдан чиқариш ҳамда камбағаллик ва ишсизлик даражасини 4,5 фоизга туширишни режалаштирмоқда”, дея ёзилган мақола хулосасида.

Default Avatar

Материал муаллифи

Samandar Xodjiyev

samandar@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш