Ўзбекистон делегацияси Минскда ёш ватандошлар билан учрашди
Июнь 09, 2026. 20:33 • 1 дақ
• 54
МИНСК, 9 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон делегацияси Беларусда фаолият юритаётган Ўзбекистон ёшлари кенгаши раҳбарлари ва фаоллари билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Минск шаҳрида бўлиб ўтган мулоқот чоғида хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, таълим, меҳнат фаолияти ва ижтимоий мослашув билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Томонлар Беларусда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг мамлакатимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссасини рағбатлантириш муҳимлигини таъкидлади.
Учрашув иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди, шунингдек, ёшлар ҳаракатини янада ривожлантириш ва ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан қатор таклиф ва ташаббусларни билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси