Ўзбекистон элчиси Бруней Султонига ишонч ёрлиғини топширди

Октябрь 21, 2026. 09:25 • 2 дақ

• 13
Ўзбекистон элчиси Бруней Султонига ишонч ёрлиғини топширди

БАНДАР-СЕРИ-БАГАВАН, 21 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Брунейдаги (қароргоҳи Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган) элчиси Каромиддин Гадоев ушбу давлат Султони Ҳассанал Болкиаҳга ишонч ёрлиғини топширди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Бруней ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ташриф давомида Бруней ташқи ишлар вазири Шаҳзода Абдул Матийн ҳамда иккинчи ташқи ишлар вазири Эриван Юсоф билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Шунингдек ўқинг

Бруней вакиллари Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг натижаларини юқори баҳолади.

Учрашувлар якунида томонлар савдо-иқтисодий, маданий, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Каромиддин Гадоев 2023 йил ноябрдан буён Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси ҳисобланади. Бунга қадар у ТИВнинг БМТ ва бошқа халқаро сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган. 1995 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида, жумладан, марказий аппаратда, Ўзбекистоннинг НАТОдаги миссияси ва Брюсселдаги элчихонасида турли лавозимларда фаолият юритган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш