Ўзбекистон Президенти Филиппин Президентига Минданао ороли соҳилларида юз берган зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Июнь 09, 2026. 09:55 • 54 сония

33
Ўзбекистон Президенти Филиппин Президентига Минданао ороли соҳилларида юз берган зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан ҳамдардлик билдирди

ТОШКЕНТ, 9 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Филиппин Президенти Фердинанд Маркосга Минданао оролининг жанубий соҳилларида юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан таъзия йўллади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадовнинг telegram-каналига таяниб.

“Давлатимиз раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез орада шифо топишини тилади”, - дейилади хабарда.

Шунингдек ўқинг

ОАВ маълумотларига кўра, 8 июнь куни Филиппин жанубида содир бўлган 7,8 магнитудали кучли зилзила оқибатида камида 35 киши ҳалок бўлиб, яна 134 киши жароҳат олган.

BBC порталидан олинган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш