Logo

Ўзбекистон Президенти Покистон пойтахтида Имом Бухорий мажмуаси ва Самарқандда меҳмонхона қуриш ташаббусларини олқишлади

Февраль 06, 2026. 14:00 • 33 сония

69
Ўзбекистон Президенти Покистон пойтахтида Имом Бухорий мажмуаси ва Самарқандда меҳмонхона қуриш ташаббусларини олқишлади

ТОШКЕНТ, 6 февраль. /“Дунё” АА/. Исломобод шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон – Покистон бизнес форуми доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “HRL Group” компанияси раиси Зоҳид Рафиқ билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, компаниялар гуруҳи қурилиш, тоғ-кон саноати ва энергетика соҳаларида фаолият юритувчи энг йирик корхоналар сирасига киради.

Ўзбекистон тажрибасини қўллаган ҳолда Покистондаги мис, олтин ва ўта муҳим минераллар конларида биргаликда геология-қидирув ишларини олиб бориш истиқболлари муҳокама қилинди.

Мамлакатимиз етакчиси компания раҳбарининг Покистон пойтахтида Имом Бухорий мажмуаси ва Самарқандда меҳмонхона қуриш ташаббусларини олқишлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш