Ўзбекистон Президентининг Остонага амалий ташриф якунланди
Апрель 22, 2026. 21:27 • 59 сония
• 157
ТОШКЕНТ, 22 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи бугун якунланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, бугун куннинг биринчи ярмида Ўзбекистон етакчиси Минтақавий экологик саммитнинг очилиш маросимида иштирок этди, “ЕХPО” халқаро кўргазмалар марказига ташриф буюриб, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларнинг миллий павильонлари билан танишди ҳамда БМТнинг Атроф-муҳит дастури ижрочи директори Ингер Андерсен билан учрашди.
Шу куннинг ўзида Ўзбекистон Президенти Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида нутқ сўзлади.
Тадбирлар якунлангач, Президентимиз Тошкентга жўнаб кетди. Остона халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – миллий иқтисодиёт вазири Серик Жумангарин ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси