Ўзбекистон ТИВ раҳбари маслаҳатчиси БМТТД доимий вакили билан учрашди
Июнь 08, 2026. 21:55 • 57 сония
• 78
ТОШКЕНТ, 8 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова бугун БМТ Тараққиёт дастурининг (БМТТД) Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужии билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, томонлар ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди ҳамда замонавий рақамли ечимларни жорий этиш, консуллик хизматларини такомиллаштириш ва инновацион технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Учрашув якунида шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва устувор йўналишларда қўшма ташаббусларни амалга оширишдан икки томон ҳам манфаатдор экани тасдиқланди.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси