Тошкентда “Plastex Uzbekistan 2026” халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади

Сентябрь 22, 2026. 13:00 • 2 дақ

61
Тошкентда “Plastex Uzbekistan 2026” халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади
Тошкентда “Plastex Uzbekistan 2026” халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади
Тошкентда “Plastex Uzbekistan 2026” халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади

ТОШКЕНТ, 22 сентябрь. /“Дунё” АА/. Бугун пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “Пластмасса саноати – Plastex Uzbekistan 2026” 16-халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Кўргазмада Австрия, Германия, Ҳиндистон, Эрон, Италия, Хитой, Латвия, Россия, Саудия Арабистони, Туркия ва Ўзбекистон каби 11 мамлакатдан 250 дан ортиқ компания ва брендлар иштирок этмоқда.

Тадбир “Ўзкимёсаноат” АЖ расмий кўмагида “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори “ICA Eurasia Group” томонидан ташкил этилмоқда.

Кўргазма ускуналар ишлаб чиқарувчилар, хомашё етказиб берувчилар, қайта ишловчилар, муҳандислар ва полимер саноати корхоналари раҳбарларини бирлаштирмоқда.

Иштирокчилар пластмасса ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш учун замонавий ечимлар, полимер хомашёси ва махсус қўшимчалар, пресс-қолиплар, ёрдамчи ускуналар, шунингдек, қадоқлаш ва қайта ишлаш саноати учун технологияларни тақдим этаяпти.

Шунингдек ўқинг

Кўргазманинг амалий йўналиши ташриф буюрувчиларга ускуналарнинг ишлаши билан танишиш, мутахассислардан маслаҳатлар олиш ва бевосита ишлаб чиқарувчилар ҳамда етказиб берувчилар билан технологик ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш имконини беради.

2026 йилда “Plastex Uzbekistan” матбаа, қадоқлаш, пластмасса ва полимерлар йўналишларини бирлаштирган “4P Central Asia” кўргазмаси билан биргаликда ўтказилмоқда. Бундай формат ўзаро боғлиқ тармоқлардаги корхоналар ўртасида ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ва комплекс ишлаб чиқариш ечимларини излаш учун шароит яратади.

Кўргазманинг ўтказилиши халқаро саноат ҳамкорлигини ривожлантириш, илғор технологияларни жалб этиш ва Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Хорижий компаниялар учун тадбир минтақавий бозор эҳтиёжларини ўрганиш ва потенциал бизнес ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш учун платформа ҳисобланади.

Кўргазма 24 сентябрга қадар давом этади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш