Ўзбекистон ва Ўмон ижтимоий соҳадаги ҳамкорликни янада кенгайтиради

Июнь 09, 2026. 12:55 • 54 сония

76
Ўзбекистон ва Ўмон ижтимоий соҳадаги ҳамкорликни янада кенгайтиради

МАСКАТ, 9 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Абдусалом  Хатамов Ўмон Ижтимоий ривожланиш вазири Лайло ан-Нажжор билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот давомида икки давлат ўртасида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, кўмакка эҳтиёжманд қатламларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аёллар ва болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Шу билан бирга, мазкур йўналишларда ўзаро тажриба алмашиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида Ўмон томони билан ижтимоий соҳада яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, соҳа мутахассислари ўртасида тажриба алмашишни фаоллаштириш, ўзаро амалий ташрифларни уюштириш ҳамда қўшма малака ошириш дастурларини ташкил этиш бўйича муҳим келишувларга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш