Ўзбекистон ва Покистон февраль ойида Хитой ва Қирғизистон орқали янги транспорт коридори бўйлаб пилот ташишларни амалга оширади
Февраль 05, 2026. 10:02 • 43 сония
• 255ТОШКЕНТ, 5 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров Исломободда Покистон темир йўллари вазири ўринбосари Мазҳар Али Шоҳ билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, учрашувда “Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” темир йўли қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини (ТИА) ишлаб чиқиш учун дала тадқиқотларини бошлаш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, музокаралар давомида “Покистон – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” янги транспорт коридорини ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Томонлар жорий йилнинг февраль ойида ушбу йўналиш бўйича илк пилот юк ташишларни амалга оширишга келишиб олдилар.
Мамлакатимизнинг йирик транспорт-экспедиторлик компаниялари вакилларидан иборат делегациянинг Покистонга ташрифи доирасида икки давлат ўртасидаги транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ва минтақавий боғлиқликни мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси



