Ўзбекистонлик теннисчи хотин-қизлар ўртасидаги жаҳон тасниф жадвалида (WTA рейтинги) кучли юзликдан жой олди

Июнь 09, 2026. 14:55 • 2 дақ

35
Ўзбекистонлик теннисчи хотин-қизлар ўртасидаги жаҳон тасниф жадвалида (WTA рейтинги) кучли юзликдан жой олди

МАКАРСКА, 9 июнь. /“Дунё” АА/. Хорватиянинг Макарска шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида WTA-125 таснифига кирувчи халқаро мусобақа бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, нуфузли турнирда муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мария Тимофеева барча рақибларини мағлубиятга учратиб, бош совринни қўлга киритди.

Шунингдек ўқинг

Ҳамюртимиз ҳал қилувчи финал баҳсида латвиялик спортчи Дарья Семенистаяга қарши кортга чиқди. Муросасиз кечган учрашувда юртдошимиз рақибини 6:2, 6:3 ҳисобда ишончли тарзда мағлуб этишга эришди.

Ушбу ғалабадан кейин ўз ҳисобидаги очколарини яна 125 тага кўпайтириб олган теннисчимиз хотин-қизлар ўртасидаги жаҳон тасниф жадвалида (WTA рейтинги) бир йўла 27 поғона юқорилаб, кучли юзликдан жой олди ва 91-ўринга кўтарилиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш