Берлинда “Халқаро ватандошлар бизнес марафони” бўлиб ўтди

Май 24, 2026. 09:10 • 2 дақ

106

БЕРЛИН, 24 май. /“Дунё” АА/.  Мамлакатимиз элчихонасида ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошларимиз иштирокида “Халқаро ватандошлар бизнес марафони” ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси ва “Ватандошлар” жамоат фонди ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Германиянинг етакчи компанияларида фаолият юритаётган ва нуфузли олийгоҳларида таҳсил олаётган 300 дан ортиқ фаол ҳамюртларимиз иштирок этди.

Марафоннинг очилишида Ўзбекистон элчиси Дилшод Ахатов, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Хайрулла Сатторов ва “Ватандошлар” жамоат фонди раиси Одилжон Саттаров сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар ҳақида сўз юритдилар.

Таъкидланганидек, ушбу лойиҳа хориждаги ватандошларни ягона мулоқот майдонида бирлаштириш, ёшлар орасида тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш ҳамда ватанимиз равнақига хизмат қилувчи инновацион ва амалий ғояларни шакллантиришда муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.

Анжуман доирасида дунёга машҳур “Tesla”, “Mercedes-Benz”, “GP Papenburg”компанияларида ва “Asklepios Fachkliniken Brandenburg” тиббиёт марказида фаолият юритаётган ўзбекистонлик юқори малакали мутахассислар, муҳандис ва дастурчилар ўз халқаро тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Учрашувда Ўзбекистон иқтисодиётини, хусусан, “яшил” технологиялар, рақамлаштириш ва замонавий тиббиёт соҳаларини юксалтиришга қаратилган қатор истиқболли лойиҳалар илгари сурилди.

Шунингдек, тадбир доирасида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан немис тилида нашр этилган “Буюклар ҳақида 100 та далил” китобининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Марафон қатнашчилари, хусусан, “Ниҳол” ўзбек-олмон жамияти раиси Нурбек Пўлатов ва “KS Dienstleistungs GmbH” компанияси раҳбари Худоёрхон Саидакбаров мазкур тадбирнинг юқори савияда ташкил этилганини қайд этиб, кўрсатилаётган юксак эътибор учун Давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирдилар.

Иштирокчилар бу каби учрашувлар Германиядаги ўзбек бизнес ҳамжамияти ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашини ҳамда орттирилган билим ва халқаро тажрибани Ўзбекистон равнақи йўлида сафарбар этишга тайёр эканликларини таъкидладилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш