Куала-Лумпурда Малайзия бизнесининг Фарғона вилоятидаги қўшма лойиҳаларда иштирок этиши бўйича келишувларга эришилди

Июнь 09, 2026. 09:00 • 2 дақ

6

КУАЛА-ЛУМПУР, 9 июнь. /“Дунё” АА/. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегациянинг Малайзияга ташрифи доирасида Ўзбекистон–Малайзия бизнес форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Фарғонада бизнес юритиш истиқболлари” мавзусида ташкил этилган тадбирда 150 дан ортиқ ишбилармон доиралар вакиллари, Малайзиянинг “MIMOS Berhad”, “Pharmaniaga”, “Mega Fortris Berhad” каби 120 дан зиёд компания ва тармоқ ассоциациялари раҳбарлари иштирок этди.

Куала-Лумпурда бўлиб ўтган форумда иштирокчилар Ўзбекистоннинг юқори сармоявий салоҳияти ва Фарғона вилоятининг Марказий Осиё бозорларига чиқиш учун минтақавий хаб сифатидаги стратегик аҳамиятини алоҳида қайд этди.

Шунингдек ўқинг

Тадбир давомида дастлабки келишувлар, жумладан, “Orientex Synergy” компанияси билан Фарғонада арзон уй-жойлар қуриш тўғрисида меморандум ҳамда Малайзия Хитой ассоциацияси билан қўшма лойиҳаларни ривожлантириш бўйича битим имзоланди.

Шунингдек, фармацевтика, қайта тикланувчи энергетика, қуруқлик порти қурилиши, органик ўғитлар ҳамда ҳашаротлардан оқсил ишлаб чиқариш соҳаларидаги сармоявий ташаббуслар муҳокама қилинди. Томонлар жорий йилда Малайзия компанияларининг Фарғона вилоятига бизнес-миссиясини ташкил этиш бўйича келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш