Минскда меҳнат миграцияси ва инсон капитали соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Июнь 09, 2026. 20:42 • 1 дақ
• 5
МИНСК, 9 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон делегациясининг Минскка ташрифи доирасида Беларусь Президенти ишлар бошқармси, Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, “БелСН” республика иш берувчилар уюшмаси ҳамда йирик корхона ва ташкилотлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокаралар давомида меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси механизмларини такомиллаштириш, малакали кадрлар тайёрлаш ва ишга жойлаштириш, меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф доирасида “Ўзбекистон инсон капитали” форуми ҳам ташкил этилди. Тадбирда давлат идоралари, иш берувчилар, бизнес ва эксперт доиралари вакиллари иштирок этди.
Иштирокчиларга Ўзбекистоннинг меҳнат ресурслари салоҳияти, мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда Беларусь иқтисодиёти эҳтиёжлари учун малакали мутахассисларни тайёрлаш ва жалб этиш имкониятлари намойиш қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси