Ўзбекистон–Хитой инвестиция форумида янги бизнес лойиҳалар муҳокама қилинди

Июнь 09, 2026. 20:08 • 2 дақ

31
Ўзбекистон–Хитой инвестиция форумида янги бизнес лойиҳалар муҳокама қилинди
Ўзбекистон–Хитой инвестиция форумида янги бизнес лойиҳалар муҳокама қилинди
Ўзбекистон–Хитой инвестиция форумида янги бизнес лойиҳалар муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 9 июнь. /“Дунё” АА/. Юртимизнинг Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда “Shanghai Landing Law” юридик компанияси ҳамкорлигида Ўзбекистон–Хитой инвестиция форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган тадбирда икки мамлакатнинг 100 дан ортиқ компания вакиллари иштирок этди. Хитой томонидан форумда “Shanghai Landing Law Offices” компанияси раҳбарияти, Гонконг махсус маъмурий ҳудуди ходимлари ҳамда Шарқий Хитой сиёсат ва ҳуқуқ университети вакиллари иштирок этди.

Форумда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр-мулоҳаза алмашди. Тошкент шаҳар ҳокимияти, Савдо-саноат палатаси, Шарқий Хитой сиёсат ва ҳуқуқ университети вакиллари инвестиция йўналишидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш бўйича ўз таклиф ва ташаббусларини билдирди.

Шунингдек ўқинг

Иштирокчилар мавжуд инфратузилмани модернизация қилиш, саноат ва қурилиш секторини ривожлантириш учун чет эл инвестицияларини фаол жалб этиш борасидаги ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

“Shanghai Landing Law Offices” компанияси директори ўринбосари Ван Чжаннинг фикрича, компания Ўзбекистонда хитойлик инвесторларга маҳаллий қонунчиликка мослашиш, хавфларни камайтириш ва ишончли ҳамкорларни топишда ёрдам берувчи навигатор ва ҳуқуқий кафил сифатида хизмат қилади.

Тошкентдаги инвестиция форуми хусусий юридик фирмалар иқтисодий дипломатиянинг драйверлари функциясини ўз зиммасига олаётган халқаро ҳамкорликнинг янги моделини намоён этди. Форум инвестициялар, қурилиш, суғурта ва интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш соҳаларида кўплаб муваффақиятли қўшма лойиҳалар учун бошланғич нуқта бўлиши қайд этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш