Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Минскда Беларусь таълим вазири билан учрашди

Июнь 09, 2026. 20:12 • 56 сония

44
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Минскда Беларусь таълим вазири билан учрашди

ТОШКЕНТ, 9 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Минскда Беларусь таълим вазири Андрей Иванец билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот давомида таълим соҳасидаги Ўзбекистон–Беларусь ҳамкорлигининг долзарб масалалари ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш, таълим соҳасидаги илғор тажрибани ўрганиш ва кадрлар салоҳиятини юксалтириш масалаларида ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштириш муҳимлигини қайд этди.

Шунингдек, Беларусь таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқаролари учун яратилган шарт-шароитлар ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш