Бош консуллик томонидан Қозоғистонда бедарак йўқолган ҳамюртимизни қидириб топиш ва Ватанга қайтариш юзасидан амалий кўмак кўрсатилди
Октябрь 16, 2023. 07:46 • 2 дақ
• 1649
ОЛМАОТА, 16 октябрь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 16 май куни Ishonch.uz ахборот порталида журналист Анваржон Ҳалимов қаламига мансуб "Қуллик: Қозоғистонда ўзбекистонлик фуқаро 6 йилдан бери тутқунликда ушлаб турилибди" сарлавҳали мақола эълон қилинган эди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи А.А.ни қўшни аёл Қозоғистонга чақириб, алдов йўли билан аллакимга сотиб юборгани ва шу тариқа бедарак йўқолганига оид маълумот келтирилганди.
Мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консуллиги ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вакили, "Сана Сизем" нодавлат нотижорат ташкилоти (ННТ) ва Туркистон вилояти полиция департаментининг Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими билан ҳамкорликда фуқаро А.А. қидирувга берган эди. Шу йил 11 сентябрь куни юртдошимизни Туркистон вилоятининг Ордабаси тумани полицияси кўмагида излаб топишга муваффақ бўлинди.
Мамлакатимиз фуқаросининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида у "Сана сизем" ННТ томонидан ётоқ-жой ва озиқ-овқат билан таъминланди. Шунингдек, А.А.нинг аризаси назоратга олиниши юзасидан Бош консуллик томонидан Қозоғистоннинг тегишли ташкилотларига мурожаат қилинди.
Сўнгра юртдошимизга Бош консуллик ватанга қайтиш гувоҳномасини берди ҳамда "Сана Сизем" ННТ ходими билан ҳамроҳликда у "Жибек жолы - Ғишт кўприк" чегара ўтказиш пункти орқали мамлакатимизга қайтарилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Иордания таълим соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтармоқда
Ҳиндистондаги ватандошимизга «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони топширилди