Хитой томони Ўзбекистонда Янги энергия транспорт воситаларини синовдан ўтказиш ва сертификатлаш инновацион ўқув марказини ташкил этмоқчи
Май 07, 2025. 07:18 • 48 сония
• 224
ГУАНЧЖОУ, 7 май. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Тошкент давлат техника университети (ТДТУ) ва Гуандун саноат ва савдо институти раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида икки олий таълим муассасаси ўртасидаги академик алоқаларни янада ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни жорий этиш ва қўшма таълим дастурларини амалга ошириш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
Томонлар Хитойнинг автомобилсозликка ихтисослашган етакчи "GAC" компанияси билан биргаликда Тошкент давлат техника университети ҳузурида Янги энергия транспорт воситаларини синовдан ўтказиш ва сертификатлаш инновацион ўқув марказини ташкил этиш, 3+1 форматидаги таълим дастурини йўлга қўйиш ҳамда олий таълим муассасалари ўртасида дипломларни ўзаро тан олиш механизмини ишлаб чиқиш юзасидан келишиб олдилар.
Мулоқот якунида мазкур лойиҳаларни амалга ошириш механизмларини Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари билан келишиш мақсадида Хитой томонининг жорий йил июнь ойида юртимизга сафарини ташкил этиш таклифи қўллаб-қувватланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди