Ўзбекистон парламент делегацияси Корея Республикасига расмий ташриф билан борди

Ноябрь 10, 2026. 12:30 • 58 сония

• 75
Ўзбекистон парламент делегацияси Корея Республикасига расмий ташриф билан борди

СЕУЛ, 10 ноября. /«Дунё» АА/. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламент делегацияси Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси спикери Чо Чон Шик таклифига биноан расмий ташриф билан Сеулга борди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Парламентимиз юқори палатаси маълумотига кўра, ташриф доирасида Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси спикери Чо Чон Шик, “Корея – Ўзбекистон” парламентлараро ҳамкорлик бўйича гуруҳ раиси Ким Гё Хин ҳамда қатор давлат идоралари, таълим муассасалари ва йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек ўқинг

Учрашувларда икки мамлакат парламентлараро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим, меҳнат ва инновациялар соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш масалаларини, сунъий интеллект ва ахборот технологиялари йўналишларида ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш назарда тутилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш