17 май куни Малайзия Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади
Май 16, 2024. 22:10 • 41 сония
• 489
ТОШКЕНТ, 16 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбир.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ташрифнинг биринчи кунида Тошкент шаҳрида олий даражадаги тадбирлар ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Саммит кун тартибидан тизимли сиёсий мулоқотни ривожлантириш ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш, савдо, инновациялар, энергетика, нефть-кимё, саноат, электротехника ва электроника, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида аниқ кооперация дастурлари ва лойиҳаларини илгари суриш масалалари ўрин олган.
Бундан ташқари, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.
Малайзия Ҳукумати раҳбари Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ҳам ташриф буюриб, халқимизнинг бой маданий-тарихий ва маънавий мероси билан танишади, қўшма бизнес форумида иштирок этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига ташриф буюрди