Сербия Президенти 28-31 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади
Октябрь 27, 2025. 19:20 • 43 сония
• 242
ТОШКЕНТ, 27 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Президенти Александр Вучич 28-31 октябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади, уларда Ўзбекистон – Сербия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама қилинади.
Машинасозлик, агросаноат, фармацевтика, ахборот технологиялари, рақамлаштириш, туризм ва бошқа муҳим йўналишларда шерикликни мустаҳкамлаш масалалари диққат марказида бўлади.
Тартибли меҳнат миграцияси, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади. Халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.
Музокаралар якунида икки томонлама битимлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.
Александр Вучич фахрий меҳмон сифатида шу ҳафта Самарқанд шаҳрида бошланадиган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида ҳам иштирок этади.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига ташриф буюрди
Тошкентда йирик иссиқлик таъминоти маркази ишга туширилди