Logo

Мўғулистон пойтахтидаги Сухэ-Ботир майдонида Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Июнь 24, 2025. 17:22 • 33 сония

53
Мўғулистон пойтахтидаги Сухэ-Ботир майдонида Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 24 июнь. /"Дунё" АА/. Бугун Улан-Батор шаҳрида давлат ташрифи билан Мўғулистонда бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати маълумотига кўра, давлатимиз раҳбари ва рафиқасини Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқаси билан кутиб олди.

Сухэ-Ботир майдонида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Ҳарбий оркестр ижросида икки давлат мадҳиялари янгради.

Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Маросимдан сўнг Ўзбекистон Президенти Мўғулистон Давлат саройидаги Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирди.

Биргаликда суратга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш