Logo

Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот чоғида кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқдилар

Июнь 12, 2025. 01:43 • 48 сония

52
Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот чоғида кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқдилар

ТОШКЕНТ, 11 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида Ўзбекистон Президенти Россия етакчиси ва кўп миллатли халқини яқинлашиб келаётган давлат байрами - Россия куни билан самимий табриклади.

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш ва саноат кооперацияси лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида мувофиқлаштирилган чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Икки мамлакат ҳудудлари даражасидаги фаол алмашинувлар ва амалий ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Россияда маданий тадбирлар мунтазам ўтказиб келинаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш