Logo

Ўзбекистон Президентининг Остонага амалий ташриф якунланди

Апрель 22, 2026. 21:27 • 59 сония

161
Ўзбекистон Президентининг Остонага амалий ташриф якунланди

ТОШКЕНТ, 22 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи бугун якунланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, бугун куннинг биринчи ярмида Ўзбекистон етакчиси Минтақавий экологик саммитнинг очилиш маросимида иштирок этди, “ЕХPО” халқаро кўргазмалар марказига ташриф буюриб, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларнинг миллий павильонлари билан танишди ҳамда БМТнинг Атроф-муҳит дастури ижрочи директори Ингер Андерсен билан учрашди.

Шунингдек ўқинг

Шу куннинг ўзида Ўзбекистон Президенти Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида нутқ сўзлади.

Тадбирлар якунлангач, Президентимиз Тошкентга жўнаб кетди. Остона халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – миллий иқтисодиёт вазири Серик Жумангарин ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш