Словакия Президенти амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди
Октябрь 29, 2025. 23:53 • 48 сония
• 921
ТОШКЕНТ, 29 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Словакия Республикаси Президенти Петер Пеллегрини бугун амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Олий мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Самарқанд шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама қилинади.
Шунингдек, Петер Пеллегрини фахрий меҳмон сифатида ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида иштирок этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистон ва Бразилия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилди
Вазир учрашувлари•Ноябрь 27, 2026. 20:48
Саида Мирзиёева: Ҳар бир сайёҳ юртимизга ишонч, хонадонларимизга файз-барака дегани
Факт•Ноябрь 27, 2026. 20:28
Ўзбекистон ва Руминия ўртасида консуллик-ҳуқуқий масалалар ҳамда миграция соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди
ТИВ янгиликлари•Ноябрь 27, 2026. 19:10
Венада стандартлаштириш ва метрология соҳасидаги замонавий ёндашувлар кўриб чиқилди
Ҳамкорлик•Ноябрь 27, 2026. 18:10
Берлин конференциясида Марказий Осиё ва Европа ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлаш бўйича Ўзбекистон ёндашувлари тақдим этилди
Ҳамкорлик•Ноябрь 27, 2026. 17:50
Барчаси