Ўзбекистон ва Покистон ўртасида биринчи чартер юк рейси амалга оширилди
Март 13, 2026. 20:53 • 1 дақ
• 134
ЛАҲОР, 13 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ва Покистон ўртасида озиқ-овқат соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида жорий йилнинг 12 март куни биринчи чартер юк рейси амалга оширилди. деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Маҳаллий вақт билан соат 21:10 да Лаҳор шаҳридан учиб келган «Boeing 737» самолёти орқали «Тошкент» халқаро аэропортига озиқ-овқат маҳсулотларининг партияси, жумладан 17 тонна гўшт етказиб берилди.
Ушбу лойиҳа доирасида келгусида юк ташиш ҳажмини босқичма-босқич ошириш режалаштирилган. Кейинчалик бир рейсда ташиладиган юк миқдорини 100 тоннагача етказиш кўзда тутилмоқда.
Қайд этиш жоизки, биринчи юк рейси Покистоннинг «Air Eagle» авиакомпанияси томонидан амалга оширилди. Бу ташаббус «Air Speed Charter» чартер авиакомпанияси томонидан илгари сурилган бўлиб, келгусида айнан шу компания юклама ҳажми юқори бўлган рейсларни амалга ошириши режалаштирилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси