Logo

Россиянинг Урал федерал округида мушкул аҳволда қолган она ва болалари Ўзбекистонга олиб келинди

Август 27, 2025. 07:25 • 36 сония

132
Россиянинг Урал федерал округида мушкул аҳволда қолган она ва болалари Ўзбекистонга олиб келинди

ЕКАТЕРИНБУРГ, 27 август. /"Дунё" АА/. Россиянинг Урал федерал округида жойлашган Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш муассасаларида сақланаётган ватандош аёллар ва болаларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича амалий ишлар амалга ошириляпти, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Жумладан, Ўзбекистон Бош консулхонага Наманган вилоятида туғилган Р. Ф. ўзи ва икки нафар вояга етмаган фарзандларини Ватанга қайтаришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Р.Ф. билан ўтказилган суҳбат давомида унинг ҳақиқатдан ҳам фарзандлари билан оғир аҳволда қолгани, айрим ҳужжатлари йўқлиги маълум бўлди. Бош консулхона саъй-ҳаракатлари билан ҳамюртларимизнинг ҳужжатлари расмийлаштириб берилди ва "Екатеринбург–Наманган" йўналишидаги самолётга чипта сотиб олинди.

Ватандошларимиз 25 августь куни Бош консулхона ходимлари томонидан Наманганга кузатиб қўйилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш