Ўзбекистон Божхона қўмитаси раиси амалий ташриф билан Японияда бўлди
Май 25, 2024. 15:18 • 2 дақ
• 124
ТОКИО, 25 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси амалий ташриф билан Японияда бўлди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф давомида делегация аъзолари Япония Молия вазирлиги Божхона ва тариф бюроси, Божхона институти ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.
Ўзбекистон томони, шунингдек, Нарита халқаро аэропорти ва Йокоҳама портидаги божхона терминаллари ҳамда "Nippon Express" компаниясининг логистика маркази фаолияти билан яқиндан танишди.
Ўтказилган учрашувларда Ўзбекистон ва Япония божхона хизматлари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш, хусусан, профессионал таълим муассасалари ва божхона лабораториялари ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ваколатли иқтисодий оператор дастурларини ўзаро тан олиш, божхона чегаралари орқали ҳаракатланаётган товар ва транспорт воситалари ҳақида олдиндан ахборот алмашишни йўлга қўйиш каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш юзасидан фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Ҳайратон–Мозори Шариф темирйўл линиясининг реконструкция қилинган бекати иш бошлади



