Ўзбекистон дипломатлари Ростов вилояти иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари билан ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар
Февраль 17, 2024. 16:01 • 46 сония
• 180
РОСТОВ, 17 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консуллиги дипломатлари Россиянинг Ростов вилояти иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Елена Федотова билан учрашув ўтказдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон томони мамлакатимиз вилоятлари хорижий давлатлар, жумладан, Россия ҳудудлари билан манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратаётганини таъкидлади. Хусусан, Жиззах ва Ростов вилоятлари ўртасида яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш таклифи билдирилди.
Ушбу ташаббус Россия томонидан қўллаб-қувватланди, шунингдек, икки мамлакат вилоятлари ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини маълум қилинди.
Томонлар Жиззах ва Ростов вилоятлари инвестициявий салоҳиятлари ҳақида ўзаро маълумот алмашдилар ва ҳудудлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари хусусида фикр алмашдилар.
Учрашув якунида Жиззах ва Ростов вилоятлари тадбиркорлари иштирокида онлайн мулоқотларни ташкил этиш бўйича келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди