Logo

Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги делегацияси Корея Республикасида самарали музокаралар ўтказди

Январ 31, 2024. 14:11 • 58 сония

156
Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги делегацияси Корея Республикасида самарали музокаралар ўтказди

СЕУЛ, 31 январь. "Дунё" АА/. Таълим соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов бошчилигидаги делегациянинг Жанубий Кореяга сафари амалга оширилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф доирасида Корея Республикаси Президенти Администрациясининг таълим сектори, Таълим вазирлигининг Глобал таълимни режалаштириш бюроси, Таълим вазирлиги ҳузуридаги Халқаро таълим миллий институти, Сеул, Пучон, Сонмун, Кюнгдон ва Аджу университетлари, Корея техника университети ҳузуридаги АКТ тадқиқот марказининг грант дастурлари, "Eurasia Networks Group", "Edulink Global" компанияси, "BizDatа" ва "Korea Consultancy Foundation" компанияси раҳбарлари билан музокаралар ўтказилди. Бўлиб ўтган музокаралар якунида тегишли ҳужжатлар имзоланди.

Хусусан, икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида профессор-ўқитувчиларнинг академик ва талабалар алмашинуви, малака ошириш тизимини кенгайтириш бўйича келишиб олинди. Шунингдек, архитектура, қурилиш муҳандислик, электроника ва компьютер муҳандислиги йўналишларини ривожлантириш, IT, сунъий интеллект, шаҳарсозлик ва бошқа муҳим соҳаларда ўзбекистонлик талаба-ёшларнинг грант асосида Корея Республикасида таълим олишини молиялаштириш учун қўшимча имкониятлар яратилади.

Бундан ташқари, олий таълим соҳасида "ODA" ("Ривожланиш учун расмий ёрдам") лойиҳаларини Ўзбекистонда мунтазам амалга ошириш юзасидан ўзаро келишувларга эришилди ва тегишли ҳужжатлар имзоланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш