Ўзбекистон ва Қатар стартап экотизимни яхшилаш бўйича қўшма "йўл харита"сини қабул қилади
Август 10, 2024. 07:47 • 59 сония
• 195
ДОХА, 10 август. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида "Qatar Financial Center" (QFC) ва Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда "IT Park Uzbekistan" мутасаддилари ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув чоғида Қатар томони юртимизда "Рақамли Ўзбекистон – 2030" стратегияси доирасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, барча тармоқлар ва соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли дастурлар билан таништирилди.
Бўлиб ўтган онлайн музокаралар якунида Ўзбекистонда инновацион стартап компанияларини қўллаб-қувватлаш ва стартап экотизимни ривожлантириш мақсадида қўшма "йўл харита"сини қабул қилиш тўғрисида келишувга эришилди.
"QFC" 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, Қатарнинг бизнес ва молиявий маркази саналади. Марказ Қатар ҳукуматининг иқтисодий сиёсатини илгари суради, бизнес учун қулай ҳуқуқий асосни яратиш, солиқ тизимини такомиллаштириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш ҳамда инвестицияларни жалб қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
"QFC" томонидан Қатарда рўйхатдан ўтказилган барча компанияларга Англия қонунчилигига ("common law") мувофиқ ўз фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади. Шунингдек, "QFC" мамлакатда стартап экотизимини яхшилаш ва янги инновацион ғояларни қўллаб қувватлаш ҳамда уларни молиялаштириш билан шуғулланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди