Logo

Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида ишлаб чиқилаётган икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди

Апрель 07, 2024. 10:19 • 35 сония

271
Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида ишлаб чиқилаётган икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди

АЛ-КУВАЙТ, 7 апрель. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи Амир Султанов ва Кувайт ташқи ишлар вазирининг шартнома-ҳуқуқ масалалари бўйича ўринбосари Таҳани ан-Носир ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида имзоланган икки томонлама ҳужжатларнинг жорий ҳолати ва уларни инвентаризация қилиш масаласи кўриб чиқилди.

Томонлар янги ҳужжатларни ишлаб чиқиш жараёни хусусида фикрлар алмашилди. Хусусан, Ўзбекистон ва Кувайт Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик меморандуми лойиҳаси матнига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Санъат ва маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим ва бошқа муҳим икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларига оид ҳужжат лойиҳалари муҳокама қилдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш